Wrapped 2023 - Йил сархисоби

Менинг 1 йил яни 2023 чи йилдаги бошдан кечирганларим.

Январь - февраль:
Тошкентга ўтиш харакати ва тақдир тақозоси билан ўз туманимда қолдим. Борига шукур қилиб, сабр қилишни ўргандим.

Yanki-shop лоихаси яралиш вақтлари. Nextjs фреймворкини ўрганиш, API билан ишлаш, роутинг, сервер тарафда рендерлаш ва хоказоларни ўрганиш жараёни.
Манзил: Зомин шахарчаси, IT Center Zaamin && 60 - мактаб


Февраль - Март:
Мактабдаги ўзгаришлар ва ёддан чиқмас хотиралар ёзилаётган вақтлар. Бахорги эйфория. Зулматдан зарра ёруғлик нур сочган пайт ва келажакка бўлган иштиёқ қайтиши.

Ва шундан илхомланган холда оддийгина блог сайти яралиши. Nextjs ни мустахкамлаш. Bootstrapдан Tailwindга миграция. Сервернинг минимал даражада қандай ишлаши тушунчалари пайдо бўлиши.

Манзил: Зомин шахарчаси, IT Center Zaamin && 60 - мактаб.


Апрель - Май:
Менга ИТ оламини танитган ва ўша пайти мустақил шуғулланиш учун маскан бўлган собиқ IT-Center Zaamin дан аниқроғи менинг биринчи ИТ оламидаги устозимдан вақтинчалик тренер вазифасига форс-мажор холатда таклиф. Ва бу ўз фикримни ва билимимни аниқроқ етқазиб беришига анчаин катта хисса бўлди.

Шахсий портфолио сайтимни янгиланган холатта қайтадан яратдим. Яна Nextjs фреймворкини ишлатдим ва бунга қўшимча қилиб Xatadb платформасини ишлатган холда реляцион маълумотлар базаси тушунчаларини ўргандим.

Манзил: Зомин шахарчаси, IT Center Zaamin && 60 - мактаб


Май - Июнь:
Шу пайтгача яратиб келган лоихаларимни қоғозга тушуришни бошладим. Документациялашни ўргандим. Мактаб тугаши арафасида. Мен яна Тошкентга кетиш харакатидаман, лекин мактаб имтихонлари ва битирув синфида бўлганлигим учун бу режа кечиктирилди албатта унчалик узоқ муддатга эмас.
Июнь ойи охири. Синфдошлар дийдорига тўймай катта хаётга кичик қадам қўйдим. Ва кечиктирилган режани бажардим.

Ва бу пайтда хеч қандай лоиха яратилмаган ва ишлаб чиқиш жараёнида бўлмаган, афсуски.

Манзил: Зомин шахарчаси, IT Center Zaamin ==> Тошкент вилояти, Янгибозор шахарчаси, Аструм ИТ Академияси.


Июль:
Янги ва аввал таниш бўлмаган бошкача атроф мухит. Аструмда сараловчи курс жараёни. Энг фойдали такрорлаш бўлди. Худди ўчиб кетган сиёх устидан яна қайта ёзилгандек.

Янги мухитда янги технология билан бошладим. Бу сафар, кичик, энг янги Astro фреймворкида antique-nft-market лоихасини бошладим. Шу билан бирга яна бир маълумотлар базаси платформаси Supabase билан ишладим. Ва бунда реляцион маълумотлар базаси маьлумот турларини янада яхшироқ тушундим. Интерфейсни Сервер тарафда тўлақонли рендерлаш билан лоиханинг тезлиги таъминланган. Лоиха шунчалик каттариб кетти-ки, унинг яралиш жараёни хозиргача тугалланмаган.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгибозор шахарчаси, Аструм ИТ Академияси.


Август:
Август ойининг биринчи ярми бехуда ўз шахримда кетти. Сараловчи курслардан ўтиб бўлгач, йиллик яъни асосий ўқиш йўналишим Software engineering бўлишлигини қарор қилдим. Битта сохада қотиб қолмаслик учун, ўз билимларимни кенгайтириш учун. C дастурлаш тили боича дарслар бошланди ва бор диққатимни ўшангга қаратдим. Бу хам фойдали бўлди. Low level programming, хотира билан ишлаш ва бошқариш, ва дастурдаги талаб ва муаммоларни оптималлаш хақида маълумотларга ва билимларга эга бўлдим.

Бу вақтда мен antique-nft-market ни яратиишни давом эттираётгандим.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгибозор шахарчаси, Аструм ИТ Академияси.


Сентябрь:
C дастурлаш тили дарслари авжида мен
Аструмда тест равишда ташкил этилган 3 ойлик буткемп курсга эълонни кўриб қолдим ва ёзилдим. Ўз жамоамни йиғдим (кеинчалик тарқалиб кетти, хозир эса бошқа таркиб) ва Full stack йўналишида жамоавий ишлашни ўрганишни бошладим. Бу албатта C дастурлаш тилига нисбатан фокусни қисман бузди. Лекин бу бехуда кетмади, чунки бу буткемп орқали лойихалаштириш, бошқарув, лоиха ишдаб чиқишдаги балансни таъмилаш ни ўргандим. Аммо жамоа бўйича омадим келмади шекиллик охирида лоихани бутулаин ўзим тугатишимга тўғри келди.

Бу вақтда мен astrum-survey лоихасини ишлаб чиқдим. Бунда мен техник тарафлама такрорлаш ва мустахкамлаш қилдим десам адашмаган бўламан. Чунки лоихада фақатгина React кутубхонаси ишлатилган.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгибозор шахарчаси, Аструм ИТ Академияси.


Октябрь:
Бу ва Ноябрь ойларида мен учун одатдагиданда қийинроқ бўлди. Чунки молиявий ва маънавий холат анчаин ёмонлашганди. Кун тартиб ва уйқу бузилиш холатлари бўлиб ўтди. Лекин билим жихатдан анчаин яхшироқ натижаларга етишгандим. C дарслари тугаб бу дарслархам сараловчи бўлгани сабабли, анчаин юқори балл билан кеинги босқичга ўтишга тайёр эдим. Лекин Soft. Eng. йўналиши бўича мажбурий дарслар тугаганди ва ўз ихтиоримизга берилиши керак бўлган дарсликлар аниқроғи онлайн платформа блок холатида эди.

Буткемпнинг 2чи босқичида сайтни анимациялаш ва юқори даражадаги чирой бериш билан "тобландим".
Ва бу лоиха эса astrum-hackaton_ лоихаси эди. Бунда қулайлик учун Astro фреймворкидан , ва чирой учун GSAP кутубхоналаридан фойдаландим. Бундан ташқари Astro орқали браузернинг View Transitions API си натижаларини ишлатиб кўра олдим.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгибозор шахарчаси, Аструм ИТ Академияси.


Ноябрь:
Ноябрь бехуда ўтмади ва анча қувонарлик ўзгаришлар рўй берди, ва айтишим мумкинки продуктив ойлардан бўлди. Айниқса мен ва бошқалар учун хам анча жиддий ва тез вақтинчалик транформацияни бошдан кечирганим эсда қоларли бўлди. Бунда менга ишга кириш учун билимни текшириш мақсадида вазифаси берилганди, муддат 3 кун ва мен аввал умуман ишлатилмаган фреймворк VUEJS ни хам ўрганиб хам ишга киришга "танка" бўледиган кичик бир лоиха ясашим керак эди. Деярли 20 соат кодладим, проект учун. Жесть ! Худди шў вақти кун тартибдаги бузилишлар чўққисига етганди. Кеинчалик эса натижани обордим ва менга яна тестлаш учун топшириқ берилди, шунчаки олдим режалаштирдим лекин қилмадим, чунки хафсалам ўлганди. Жамоамнинг таркиби янгиланди аниқроғи қайта тикланди. Буткемп курснинг 3чи босқичида реал лоиха таёрлаш керак эди ва бунда менда чидамли жамоа ва тиришқоқ жамоа керак эди. Ой охирига келиб эса вилоятдан (янгибозор) Тошкент шахрига кўчиб ўтдим ва ўзим хохлаган хаётга сал бўлсада эришдим. Ва ўзимни хар қандай тадбир, конференциялар ва очиқ дарсларга урдим. Бунинг натижасида эса Google "гигантининг" DevFest2023 конференциясида қатнашдим, бу ёрдамида Тошкентдаги дастурчилар ва ИТ сохасининг атмосферасини кутганимданда каттароқ хис қилдим ва бу хис ханузгача ўлмади. Ижтимоий тармоқларда кўзимиз тушган ва кузатиб борадиган ИТ блогерлар ва энг кўп тажрибали ва биз хавас қиладиган дастурчиларни реал хаётда ўз кўларим билан кўриб турардим. Бир томондан эса мени йўл қийнар эди, нақт 2 соат ёл жамоат транспортида академиягача етип бориш учун. Лекин бу мақсад йўлида тўхтаб қолишга сабаб бўла олмайди.

Бу вақтларда мен айтиб ўтилганидек Vuejs ва Quasar фреймворклари ва Pinia state managerини ўрганиб проектни қилдим уч кун ичида ва astrum-hackaton лоихасини давом эттираётгандим.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгибозор шахарчаси, Аструм ИТ Академияси. && Тошкент шахри Янгихаёт тумани.


Декабрь:
Ванихоят йилнинг охирги ва продуктив ойларидан бири. Хар хил тадбирлар иштирокига ўзимни "уришим" натижасида шу ой бошида Microsoft корпорациясига талуқли бўлган биринчи MDC conf. 2023да қатнашдим. Худди DevFest даги атмосфера. ИТ атмосферага олдингиданда яхшироқ кирдим. Янги лоиха ва янги талаблар.

Бу сафархам блог сайтнинг ясалиш жараёни. the-astrum-news лоихаси қурилиши. Сайтда ва ушбу ойда янгилик янги платформа ўрганишим. Firebase платформасини ишлатишни ўргандим ва noSQL маълумотлар базаси тури хақида хам озмоз ўргандим.

Манзил: Тошкент вилояти, Янгибозор шахарчаси, Аструм ИТ Академияси. && Тошкент шахри Янгихаёт тумани.


Ўзгариш, ривожланиш менимча хали бери тугамади Алхамдулиллях, мана янги йилдан эндигина 12 кун ўтган бўлсада, ўтган йилгига нисбатан анчаин бурилишлар бўлиб боряпти. Ва буни мен йил давомида сизлар билан бўлишиб бораман. Сабр ила ўқиб туганганиз учун катта рахмат :)

Проект в бета-тесте, могут быть ошибки и баги.